Ўзбекистон ва Россия университетлари ҳамкорлик меморандуми имзолашди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ректори Виктор Антонович Садовничий билан учрашиб, таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Унда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик – талабалар алмашинуви, илмий йўналишдаги ёш олимлар ҳамкорлигини кучайтириш, ёш мутахассислар малакасини ошириш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда тажриба алмашиш масалалари кўзда тутилган. Бу келишув икки олий таълим муассасаси ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичга қадам ташлаганидан далолат беради.
Маълумот ўрнида: делегацияга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мажид Маликович Каримов раҳбарлик қилмоқда.