Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди
апрел 19, 2017 10:03 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга мазкур мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.
Кун.ўз сайтига кўра, «Мирзиёев Эрон Президенти ва халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Эрон шимоли-ғарбида юз берган сув тошқинларида қурбон бўлганлар сони 35 нафарга етди. 8 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.