Москва-Фарғона самолёти Самарада фавқулодда қўнди
апрел 19, 2017 12:59 Asia/Tashkent
19 апрель, чоршанба куни Москва-Фарғона самолёти соат 8:30да Самарада фавқулодда қўнди. Ҳомиладор бўлган йўловчилардан бирида тўлғоқ тута бошлаган, деб хабар берди Куйбишев транспорт прокурори ёрдамчиси Максим Ворошилов.
Кун.ўз сайтига кўра, 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлда парвоз вақтида тўлғоқ тута бошлаган. Ҳаво кемаси қўмондони Самарада фавқулодда қўниш ҳақида қарор қабул қилди. Аэропортга тез ёрдам машинаси етиб борган. Аёл шифохонага олиб кетилди.
Айтишича, самолёт рўй берган ҳодисадан сўнг Фарғонага учиб кетган.
Ёрлиқ