Тошкентда Жаҳон банкининг ижтимоий тараққиёт бўйича катта мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Tue, 25 Apr 2017 11:33:59 GMT )
апрел 25, 2017 16:33 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Жаҳон банкининг ижтимоий тараққиёт бўйича катта мутахассислари
    Тошкентда Жаҳон банкининг ижтимоий тараққиёт бўйича катта мутахассислари

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жаҳон банкининг ижтимоий тараққиёт бўйича катта мутахассислари Роберт Вробель ва Санжай Агарвал билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Кун.ўз сайтига кўра,  учрашувда Меҳнат вазирлиги вакиллари меҳмонларни Ўзбекистон Республикасининг ХМТ ва Жаҳон банки билан меҳнат соҳасида миллий ва халқаро стандартларга риоя этиш, айниқса қишлоқ хўжалигида қулай ва хавфсиз иш шароитларини яратиш, шунингдек болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг барча шаклларига йўл қўймаслик масалаларидаги конструктив ҳамкорлиги бўйича қабул қилинаётган чоралар билан батафсил таништиришди.

Алоҳида таъкидлаб ўтилишича, ХМТ ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилган ва самарали қайта алоқа механизми аҳолининг мамлакатда қонун билан ўрнатилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларини таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чоралар ҳақида хабардорлигини оширмоқда. Ўзбекистонда ХМТнинг ратификация қилинган конвенциялари меъёрлари миллий қонунчиликка имплементация қилинган, бунинг учун уларнинг реализациясини таъминловчи янги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Ёрлиқ