Бугун ўзбекистонлик 4 нафар боксчи рингга чиқади
-
Бугун ўзбекистонлик 4 нафар боксчи рингга чиқади
Тўрт нафар ўзбек боксчиси Осиё чемпионати баҳсларида рингга чиқади
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё чемпионатидаги иштирокини давом эттиради.
Ўзбекистон Спорт Мажмуаси мезбонлик қилаётган ушбу турнирнинг бугунги баҳслари соат 12:00да бошланади. Дастлаб 40 нафар боксчи чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Шундан сўнг, аренада танаффус эълон қилинади ҳамда соат 18:00дан бошлаб навбатдаги 15 жанг ўтказилади.
Бугун 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангларини ўтказади.
-60 кг: Элнур Абдураимов — Жеймс Палисте (Филиппин) — 13:30
-69 кг: Шаҳрам Ғиёсов — Зиёд Эашаш (Иордания) — 13:45
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Амин Зиёдий (Эрон) — 15:00
-52 кг: Жасурбек Латипов — Азат Усеналиев (Қирғизистон) — 18:00