май 14, 2017 16:46 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған
    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой пойтахти Пекинда ўтаётган халқаро ҳамкорлик бўйича «Бир камар — бир йўл» стратегияси доирасидаги олий даражадаги форум доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған билан учрашди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Кун.ўз сайтига кўра, учрашув давомида 2016 йил 18 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди. Туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, тўқимачилик, кўнчилик, кимё ва фармацевтика саноатлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалигини маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаси ҳамда бошқа йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли ривожига алоҳида эътибор қаратилди.

Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожлантириш борасида фикр алмашиш учун ушбу учрашув қулай имконият эканлигини таъкидлаб ўтди.

Туркия президенти ўз мамлакати Ўзбекистон билан муносабатларни ҳар икки халқ манфаатларига мос бўлган юксак даражага олиб чиқишга тайёрлигини таъкидлади. 

Ёрлиқ