Пекинда «Бир макон — бир йўл» форуми йиғилиши ўтказилди
-
«Бир макон — бир йўл
Пекинда Хитой халқ республикаси раиси Си Жинпинг «Бир макон — бир йўл» форуми доирасида доира стол атрофидаги йиғилишни очиб берди. Йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва қисқача чиқиш қилди.
29 давлат раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
«Фрагментация ва протекционизмдан қочиб, диалоглар ва маслаҳатлашувлар орқали ишлаш керак», дея қайд этган Хитой раҳбари.
У шу билан биргаликда кредитлар харажатларини камайтириш ва аниқ лойиҳалар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф этган.
ХХР раҳбари автомобил йўллари ва темир йўллар қуриш, иссиқлик электростанцияларини, газ қувурлари ва портларни модернизация қилишнинг ягона инфратузилмасини тузиш орқали инвестициялар жалб этиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мумкинлигини қайд этиб ўтган.
Си Жинпинг маданий алоқаларни ривожлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга эканига урғу қаратган.
Йиғилиш матбуот учун ёпиқ режимда ўтди. Муҳокамалар якунида давлатлар раҳбарлари биргаликда суратга тушишди.
Маҳаллий вақт билан соат 15:00да ишчи тушлик ўтказилади, 16:00да брифинг ўтказилади