Ўзбекистон "Газпром"га геологик қидирув бўйича 5та лойиҳа таклиф қилди
(last modified Thu, 18 May 2017 14:40:49 GMT )
май 18, 2017 19:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон "Газпром

"Газпром" билан 2018 йилдан бошлаб 4 млрд куб метр табиий газ харид қилиш бўйича 5 йиллик шартнома имзоланди

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. "Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ўртасида 5 та янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган, деб маълум қилди "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси ходими.

Қайд этилишича, "Газпром" компаниясига Ўзбекистон ҳудудидаги 5 та инвестицион блокларни ўрганиш таклифи киритилган. Бу "Ўзбекнефтегаз" билан ҳамкорликда геологик қидирув ўтказиш бўйича келишув доирасида амалга оширилади", — деб таъкидлаган суҳбатдош Тошкентда очилган Global Oil&Gas Uzbekistan-2017 халқаро кўргазмаси давомида.Суҳбатдош фикрига кўра, дастлабки ўрганиш натижаларига кўра жорий йилнинг иккинчи ярмида томонлар ҳамкорликда геологик-қидирув ишларини ўтказиш дастурини тайёрлашга киришадилар. 2017 йил апрел ойи бошида "Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ўртасида инжиниринг-инновация ишларини ташкил этиш ва ҳамкорликда геология-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича битим имзоланган. Бундан ташқари, 2018 йилдан бошлаб 4 млрд куб метр табиий газ харид қилиш бўйича "Газпром" билан 5 йиллик шартнома имзоланган.