Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбарини қабул қилди
(last modified Wed, 24 May 2017 04:20:49 GMT )
май 24, 2017 09:20 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 23 май куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди.

"Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўлам касб этган. Икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида ҳам яқин алоқалар йўлга қўйилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Россия Федерациясига давлат ташрифи барча даражадаги ҳамкорликни янги босқичга кўтарди. Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқалар ҳам янада мустаҳкамланмоқда", дейилган ЎзА хабарида

Кун.ўз сайтига кўра, Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ташрифи доирасида ўтказилган учрашувлар ҳақида агентлик мухбирига интервью берган 

-Ўзбекистонда жамоат тартибини сақлаш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор, соҳа ходимларига яратилган шароитлар билан танишдик. Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар бизда катта таассурот қолдирди. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига татбиқ этиш мумкин бўлган жиҳатларни белгилаб олдик. 

Учрашувда ички ишлар органлари фаолиятининг асосий мезони жамоатчилик фикри бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Ёрлиқ