Ўзбекистон Жанубий Кореяга янги элчи тайинламоқда
май 28, 2017 09:45 Asia/Tashkent
Қисқа муддатли танаффусдан сўнг Виталий Фен яна ушбу мамлакатда Ўзбекистон ваколатхонасига раҳбарлик қилади
Ўзбекистон Жанубий Кореяга янги элчи тайинламоқда. Бу ҳақда ишончли манба хабар берди.
Айрим маълумотларга кўра, қисқа муддатли танаффусдан сўнг Виталий Фен яна ушбу мамлакатда Ўзбекистон ваколатхонасига раҳбарлик қилади.
У 1995 — 2013 йилларда ҳам Жанубий Кореяда Ўзбекистон элчиси бўлган.
Манба маълумотига кўра, Фен номзодини Олий Мажлис Сенати ҳам тасдиқлаган.