Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
(last modified Mon, 29 May 2017 04:24:31 GMT )
май 29, 2017 09:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондан янги элчилар
    Ўзбекистондан янги элчилар

2017 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 10 ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилёр Ҳакимов Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тасдиқланди

 Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Виталий Фен Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тасдиқланди. В.Фен 1995-2013 йиллари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Муваққат ишлари вакили, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Элчиси сифатида ишлаган.

Шунингдек, Фарҳод Арзиев Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тасдиқланди. Ф.Арзиев илгари Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган