Ўзбекистон халқаро шартноманинг ижро этилиши суръатини янада тезлаштиришни такидламоқда
-
Ўзбекистон халқаро шартноманинг ижро этилиши суръатини янада тезлаштиришни такидламоқда
Мирзиёев дабдабали рақамлар ва баландпарвоз ҳисоботлар ортидан қувган амалдорларни танқид қилди
29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой мамлакатларига ташрифлари давомида ҳамда Туркия раҳбари билан ўтказилган олий даражадаги учрашувлари якунлари бўйича имзоланган битимлар, шартномалар ва муайян соҳаларда ўзаро шерикликни ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш жараёнининг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Йиғилишда Бош вазир, унинг ўринбосарлари, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошқарди.
Президент Шавкат Мирзиёев бу масалада камчилик ва қолоқликка йўл қўяётган ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятига танқидий нуқтаи назардан баҳо берди.
Шериклик тўғрисидаги ҳужжатнинг имзоланиши аввало унинг ижроси билан муҳимдир. Давлат раҳбари фақат қоғозда акс этадиган, амалда ҳеч қандай фойда бермайдиган лойиҳалар тузишдек эскича амалиётдан бутунлай воз кечиш, бундай одат ва кайфият билан ишлашга мутлақо чек қўйиш лозимлигига алоҳида урғу берди.
Президент тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига чет давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш борасида мақсадли инвестицион стратегия ҳамда қабул қилинган келишувлар ижросини таъминлаш бўйича Низом ишлаб чиқиш вазифасини топширди.