Ўзбекистон Президенти афғонистонлик ҳамкасбига ҳамдардлик билдирди
(last modified Sun, 04 Jun 2017 13:24:42 GMT )
июн 04, 2017 18:24 Asia/Tashkent
  • афғонистонлик ҳамкасбига ҳамдардлик билдирди
    афғонистонлик ҳамкасбига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғанига Кобулдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кун.ўз сайтига кўра, «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик мактуби йўллаб, унда Кобул шаҳридаги дафн маросими чоғида содир этилган бир нечта портлашлар оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини билдирди», — дейилади хабарномада.

Давлат раҳбари ҳамдардлик мактубида марҳумларнинг оила аъзаолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди. Жароҳат олганларнинг тез муддатларда соғайиб кетишини тилади.

Ёрлиқ