Қозоғистон ишбилармон доиралари вакиллари Жиззах шаҳрида бўлди
12-13 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Жамбил вилояти ҳокимияти, бошқарув идоралари ва ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Жиззах шаҳрида бўлди
Жамбил вилояти ҳокими Карим Кокрекбаев бошчилигидаги делегация таркибида вилоят ҳокими ўринбосари Ерканат Манжуов, Т.Рыскулов райони ҳокими Жарылкасын Айтаков, Жуалын шаҳри ҳокими Бахтияр Копбосынов, шунингдек, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, “НК “СПК “Тараз” акциядорлик жамияти раҳбарияти вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик ишлаб чиқариш бирлашмалари ва тадбиркорлар вилоятнинг иқтисодий салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида Жиззах шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Жиззах вилояти хокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Марказда бўлишган делегация аъзолари тадбиркорларга барча турдаги хизмат кўрсатиш йўлга қўйилганлигини эътироф этишди. Уларга тадбиркорлар учун барча соҳа мутахассислари бевосита уларнинг талаб ва таклифларини ўрганиб, муаммоларига ечим топиши мумкинлиги тушунтирилди.
Жиззах вилоят ҳокими Улуғбек Узаков бошчилигида кутиб олинган меҳмонлар дастлаб вилоят марказидаги Олимпия захиралари спорт коллежида бўлишди.
Жиззах политехника институти жамбуллик делегация аъзолари учун навбатдаги ташриф манзили бўлди
“Жиззах” ЭИЗда енгил ва кичик юк автомашиналари, микроавтобуслар, шунингдек, қишлоқ хўжалик техникалари ва юк машиналари учун йилига 1 млн. батарея ишлаб чиқариш қувватига эга Жиззах аккумлятор заводининг цехлари, завод лабораторияси, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар