Халқаро турнирда Ўзбекистон таэквондочилари биринчи ўринни эгаллади
(last modified Thu, 15 Jun 2017 07:03:02 GMT )
июн 15, 2017 12:03 Asia/Tashkent
  • Халқаро турнирда Ўзбекистон таэквондочилари биринчи ўринни эгаллади
    Халқаро турнирда Ўзбекистон таэквондочилари биринчи ўринни эгаллади

Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли қатнашган ўзбекистонлик таэквондочилар, 7 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди

Ўзбекистон таэквондочилари Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли қатнашиб, 7 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Таэквондо (ITF) бўйича ўтказилган халқаро турнирнинг турли йўналишларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Владимир Ли икки маротаба шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Евгений Ким ва Севги Мансурова биттадан олтин ва бронза медални қўлга киритди. Шунингдек, яккама-якка беллашувларда Вадим Мун, Андрей Ким, Слава Пак ўз вазн ва ёш тоифаларида биринчи ўринни эгаллади. 

Александр Четвериков ҳамда Евгений Ким кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Владислав Мамаев, Сергей Нам, Лун Дай каби спортчиларимиз бронза медалига сазовор бўлди. 

14 медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.