Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ШҲТ саммити якунларига бағишланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i20026-Халқаро_пресс_клубнинг_навбатдаги_сессияси_ШҲТ_саммити_якунларига_бағишланди
Жорий йилнинг 21 июн куни Халқаро пресс-клубда Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари, Ўзбекистонинг ташқи сиёсати бўйича долзарб масалаларга бағишлаган анжуман бўлиб ўтди
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
июн 21, 2017 19:40 Asia/Tashkent

Жорий йилнинг 21 июн куни Халқаро пресс-клубда Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари, Ўзбекистонинг ташқи сиёсати бўйича долзарб масалаларга бағишлаган анжуман бўлиб ўтди

Тадбирда Олий мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро прес-клуб Жамоатчилик кенгаши раиси Содиқ Сафоев, Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризим масалалари қўмитаси раиси Алишер Қурманов ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ҳудудий аксилтерор тузилмаси директори Евгений Сисоевлар спикер сифатида иштирок этди.