Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликларни оширмоқчи
(last modified Fri, 23 Jun 2017 11:02:06 GMT )
июн 23, 2017 16:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликларни оширмоқчи

Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтириш пайидандир

Ўзбекистон ташқи сиёсатида қўшни мамлакатлар билан алоқаларни яхшилаш муҳим ўрин тутади

Ўзбекистон Олий мажлис сенати раисининг муовини қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликларни ошириш мамлакатнинг янги ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон Олий мажлис сенати раиси муовини Содиқ Сафоев бугун Тошкент шаҳрида ташкил этилган матбуот анжуманида деди: Барча соҳаларда, жумладан, сиёсий, иқтисодий, маданий,ижтимоий ва парламентлараро ҳамкорликларни қўшни мамлакатлар билан ошириш мамлакатнинг дастурида қарор топган.

Содиқ Сафоев Тошкент ҳукумати Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон билан ушбу заминаларда музокаралар олиб бораётганига ишора этиб, қўшимча қилди: Мазкур мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга оид олиб борилаётган музокаралар муҳим аҳамият касб этади.

 

 

 

Ёрлиқ