Тошкентда Венгрия элчихонаси очилади
Венгрия ташқи ишлар вазири мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси очилиш маросимида иштирок этади
Эртага 26 июн куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентга Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийарто расмий ташриф билан келади ва у Тошкентда Венгрия элчихонасининг очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар бермоқда Uzbekistan today.
Икки кунлик ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, ташқи ишлар, ташқи савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, шунингдек Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар кўзда тутилган. Маълумот учун, Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2016 йилнинг февралида ўз фаолиятини бошланган эди.