Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 77 тийинга ошди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i2032-Ўзбекистонда_долларнинг_расмий_курси_4_сўм_77_тийинга_ошди
Ўзбекистон Марказий банки АҚШ доллари қийматини 2974 сўм 20 тийин этиб белгилади.
(last modified 2018-08-22T17:47:10+00:00 )
август 09, 2016 10:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 77 тийинга ошди
    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 77 тийинга ошди

Ўзбекистон Марказий банки АҚШ доллари қийматини 2974 сўм 20 тийин этиб белгилади.

Дарё сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 9 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2974 сўм 20 тийин этиб белгиланди. Бу 2 августдаги курсга нисбатан 4 сўм 77 тийинга кўп.

9 августдан эътиборан 1 евро қиймати 3324 сўм 4 тийин (2 августдаги курсга нисбатан 22 сўм 3 тийин қиммат), 1 Хитой юани 446 сўм 77 тийин (2 августдаги курсга нисбатан 91 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 45 сўм 36 тийин (2 августдаги курсга нисбатан 1 сўм 7 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.