Ўзбек-қозоқ чегарасидаги 9 йил илгари ёпиб қўйилган постлар яна очилди
(last modified Tue, 04 Jul 2017 11:57:32 GMT )
июл 04, 2017 16:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбек-қозоқ чегарасидаги 9 йил илгари ёпиб қўйилган постлар яна очилди
    Ўзбек-қозоқ чегарасидаги 9 йил илгари ёпиб қўйилган постлар яна очилди

Яна бир нечта пост кечаю кундуз ишлаш режимига ўтказилади

2008 йилда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида ёпиб қўйилган постлар яна очилди, деб хабар бермоқда Спутник уз сайти.
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараолди божхона органлари вакиллари учрашувида тўққиз йил илгари ёпиб қўйилган "Сирдарё" ва "Целинный" чегара ўтказиш пунктлари очилгани эълон қилинди.

Бундан ташқари, томонлар "Казигурт", "Қоплонбек" ва "Атамекен" чегара ўтказиш пунктларини кечаю кундуз ишлаш режимига ўтказиш ҳақида келишиб олишди. Бунга қадар бу пунктлар фақат кундузи ишларди. Шунингдек, Қозоғистон ҳудудидаги постлар мунтазам равишда янгиланиб, янги технологияларга ўтиши маълум қилинди. Бу эса транспортлар ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнини тезлаштиради.

Масалан, ҳозирда ҳужжат расмийлаштиришга 38 дақиқа вақт кетади. Янги технология эса бу вақтни 25 дақиқага қисқартиради. Натижада чегарани кесиб ўтувчи автомобиллар сони 400дан мингтага етади, яъни кунига 40 минг киши чегарани кесиб ўтиши мумкин бўлади. Қайд этиш жоиз, 15 май куни Ўзбекистон 11 йиллик танаффусдан сўнг Қозоғистон билан чегарадаги "Оқ олтин" ва "Малик" чегара ўтказиш пунктларини очди.