Хитойдан Ўзбекистонга янги юк поезди қатнови йўлга қўйилди
(last modified Mon, 10 Jul 2017 09:17:44 GMT )
июл 10, 2017 14:17 Asia/Tashkent
  • Хитойдан Ўзбекистонга янги юк поезди қатнови йўлга қўйилди

Хитой-Европа темир йўл орқали юк ташувлари лойиҳаси доирасида Хитойнинг Цзянси вилоятидан Ўзбекистонга янги юк йўналиши бўйича ҳаракат очилди.

Kun. uz ахборот агентлигининг тарақтган хабарига кўра, куни кеча Хитой-Европа темирйўл орқали юк ташувлари лойиҳаси доирасида Хитойнинг Цзянси вилоятидан Ўзбекистонга янги юк йўналиши бўйича ҳаракат очилди. Бу ҳақда Синьхуа хабар берган.

Пўлат ғалтаклар, кийим-кечак ва ҳар кунлик истеъмол моллари ортилган поезд Ганьчжоу шаҳридан жума куни йўлга чиқди ва Тошкентга 12 кундан сўнг етиб келади. Поезддаги юклар қиймати 1,8 млн АҚШ долларига тенг.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2011 йилнинг августида Чунцин-Дуйсбург йўналиши очилганидан сўнг, Хитой ва Европа ҳамда Марказий Осиё шаҳарлари ўртасида 4 мингдан ортиқ юк поездлари рейси амалга оширилди.