Чет давлатларда Ўзбекистон миграция ваколатхоналари очилади
(last modified Thu, 13 Jul 2017 05:15:10 GMT )
июл 13, 2017 10:15 Asia/Tashkent
  • Чет давлатларда Ўзбекистон миграция ваколатхоналари очилади

Қарорда айтилишига кўра, "чет элларда очиладиган миграция марказларининг вазифаси - аҳолини рўйхатдан ўтказишни ва меҳнатга рухсатнома олиш жараёнини осонлаштириш" экан.

Спутник ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг бугун эълон қилинган 3126-сонли қарорига асосан, фуқаролар энг кўп яшаётган чет эл мамлакатларида Ўзбекистон миграция хизматларининг ваколатхоналари очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

"Чет мамлакатларда, биринчи навбатда кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари яшаётган давлатларда, Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасига жавобгар органларининг ваколатхоналарини очиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш масаласида таклифлар киритилсин", — дейилган қарор матнида.

Ушбу таклифлар Ичкин ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва ушбу соҳага алоқадор бошқа ташкилотлар томонидан 2018 йилнинг биринчи февралига қадар киритилиши керак.

Шунингдек, таклифлар Ўзбекистон Республикаси имзолаган барча давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномалари ҳамда миграция соҳасидаги вазиятни чуқур ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқарилиши керак, дейилган қарорда.

"Чет элларда очиладиган миграция марказларининг вазифаси —  аҳолини рўйхатдан ўтказишни ва меҳнатга рухсатнома олиш жараёнини осонлаштириш", дейилган Президент қарорида.

Ёрлиқ