Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари тайинланди
2017 йил 1 январ ҳолатига кўра МДҲга аъзо мамлакатлар рўйхатидан 11 мамлакат ўрин олган
Sputnik ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар берди.
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ Ҳайъатининг мажлисида МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Алишер Агзамходжаевни таништирди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз,2017 йил 1 январ ҳолатига кўра МДҲга аъзо мамлакатлар рўйхатидан 11 мамлакат ўрин олган.
Булар: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина.