Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратди
(last modified Wed, 02 Aug 2017 12:26:40 GMT )
август 02, 2017 17:26 Asia/Tashkent
  • Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратди
    Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратди

Қурилишларни молиялаштириш Ўзбекистондаги Ипотека, Миллий ва Қишлоқ қурилиш банклари ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" давлат инжиниринг компанияси орқали амалга оширилади

Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши қишлоқларда уй-жой қуриш учун Ўзбекистонга 500 млн. доллар кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маълумотда айтилишича, қурилишларни молиялаштириш Ўзбекистондаги Ипотека, Миллий ва Қишлоқ қурилиш банклари ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" давлат инжиниринг компанияси орқали амалга оширилади.

Лойиҳага кўра, 5 йил давомида 9 та вилоят ҳудудидаги қишлоқларда 29 мингта турар - жой бинолари барпо этилади. Осиё тараққиёт банки 2011 йилнинг август ойида ҳам қишлоқларда уйлар қуриш учун 500 миллион доллар кредит берган эди.

Бунинг ортидан 2015 йилгача қишлоқларда 41,5 мингта уй-жой қурилгани расман маълум қилинган. Тошкент расмийларининг билдиришича, Ўзбекистонда 2009-2016 йиллар давомида қишлоқларда 69 минг 557 та мингта уй қурилган.

Ёрлиқ