Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
Ўзбекистон ва АҚШ ўзаро Англашув меморандумини имзолашди.
У АҚШ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги ядровий хавфсизлик бўйича Миллий маъмурият (DOE/NNSA) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги ҳамкорликни таъминлайди, деб хабар бермоқда Uzdaily.uz.
Ҳужжат АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раимов ўртасидаги учрашув якунлари бўйича имзоланди.
Ҳамкорлик божхона қўмитасининг радиоактив моддаларни аниқлаш бўйича имкониятларини мустаҳкамлайди, бу эса мамлакатда радиоактив моддалардан хавфсизликни таъминлаш ва келажакдаги ҳамкорлик учун пойдевор вазифасини ўтайди.
Учрашув чоғида ядровий ва радиоактив моддаларнинг ноқонуний савдосини олдини олиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.