август 09, 2017 10:27 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди. Бу ЎзА хабар берди.

2015 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Пекинда жойлашган Осиё инфратузилма инвестициялари банки дунёнинг турли мамлакатларида 17 инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фаол қатнашмоқда.

Ўзбекистон президенти 2016 йилнинг ноябрь ойида банкни таъсис этиш тўғрисидаги битим доирасида давлатнинг ички тартиб-таомилларини бажарди ва ушбу халқаро молия институтининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикасида умумий қиймати 2,7 миллиард доллар бўлган истиқболли лойиҳаларни – сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий автомобиль йўллари қуриш, темир йўлларни электрлаштириш ва пойтахт метрополитени тармоғини кенгайтириш ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга доир ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Ёрлиқ