Мирзиёев Миср ва Хитой раҳбарларига ҳамдардлик билдирди
август 13, 2017 10:39 Asia/Tashkent
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сиси ва ХХР раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик мактубларини йўллади
TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қоҳира – Искандария темир йўл йўналишида содир бўлган мудҳиш ҳалокат натижасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Миср президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев шунингдек, Хитойнинг Шэньси провинциясида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учрагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ХХР раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.