Муҳожирдан пул талаб қилган полициячилар жавобгарликка тортилади
(last modified Mon, 14 Aug 2017 12:53:03 GMT )
август 14, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Муҳожир
    Муҳожир

Бошқирдистондаги Иглин ноҳияси ички ишлар бошқармасининг икки ходимига нисбатан 29 ёшли тожик муҳожиридан пора олганликда гумонланиб жиноий иш очилди.

Тергов ҳужжатларига кӯра бу икки полиция ходими жорий йилнинг июн ойида Акбердино шаҳарчасида ноқонуний яшовчи Тожикистоннинг 29 ёшли фуқаросидан уни Россиядан депорт қилмаслик учун 3.5 минг рубл пул талаб қилишган. Бояқиш мусофирнинг эса фақатгина 2.8 минг рубл пули бӯлган. Полициячилар бу пулни олиб ӯз эҳтиёжларига ишлатишган. 

Россия Ички ишлар Вазирлигининг матбуот маркази бу ҳодисага нисбатан фикр билдириб, "Тергов бошланди. Полициянинг бу икки ходими ишдан бӯшатилади. Уларнинг раҳбарларини эса ҳайфсан кутмоқда" деб айтган.