Жан-Клод Ван Дамм Тошкентда сим-карта тарқатади
август 21, 2017 10:14 Asia/Tashkent
2017 йилнинг 9 сентябрида Тошкентда йилнинг энг ёрқин ҳодисаларидан — Asian Fight-2017 Халқаро спорт турнири бўлиб ўтади.
Россиялик ва нидерландлик промоутерлар ёрдамида "Бунёдкор" стадионида 6та жанг ўтказилиб, унда Ўзбекистон яккакурашчилари бошқа давлатдан келган курашилар билан ўзаро беллашадилар.
Турнирнинг фахрий меҳмонлари сифатида — Жан Клод Ван Дамм, Жефф Монсон ва Федор Емельяненколар таклиф этилган.
Турнир бош ҳомийси Uzmobile компанияси. Уяли алоқа миллий оператори ушбу ҳодисага бағишлаб махсус акция ўтказилиши ҳақида эълон қилди.
Ёрлиқ