Ўзбекистонда сиёсий қора рўйхатга киритилган шахслар ушбу рўйхатдан чиқариб юборилмоқда
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон расмийлари мамлакат ҳукуматидан норози бўлганларга қарши жорий этилган чекловларни бекор қилишмоқда ва ушбу қора рўйхатдагиларнинг кўпини мазкур рўйхатдан чиқариб юборди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Ўзбекистонда сиёсий қора рўйхатга киритилган шахсларнинг ушбу рўйхатдан чиқариб юборилиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ўзбекистон давлати мамлакатнинг сиёсий норозилик доирасидаги қора рўйхатга тушиб қолган шахслар масаласини қайта кўриб чиқди ва ушбу рўйхатга тушиб қолган айрим шахсларни рўйхатдан чиқариб юборди. Ўзбекистон давлати мамлакатнинг сиёсий қора рўйхатига киритилган шахсларни оқлаш мақсадида ушбу рўйхатдагиларга оид масалани қайта кўриб чиқмоқда. Мазкур сиёсий қора рўйхатга тушиб қолган шахсларга нисбатан чекловлар ўрнатилган бўлиб, ҳозирда ушбу чекловлар бекор қилиниши кўзда тутилмоқда. Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон расмийлари мамлакат ҳукуматидан норози бўлганларга қарши жорий этилган чекловларни бекор қилишмоқда ва ушбу қора рўйхатдагиларнинг кўпини мазкур рўйхатдан чиқариб юборди. Шунингдек ушбу ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон давлати томонидан кўрилаётган ушбу чора-тадбирлар мамлакатда озод ва эркин муҳитнинг ҳукм суришига бўлган умидларни рўёбга чиқаришини англатади. Ушбу хабарда Ўзбекистон давлати томонидан қора рўйхатга киритилган шахсларнинг сонини маълум қилмаган. Шунингдек, ушбу рўйхатда қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида ҳам расмий хабар берилмаган.
Ушбу янги сиёсатга доир хабар Ўзбекистон давлатига қарашли бўлган айрим оммавий ахборот воситаларида нашр этилган халос. Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, қора рўйхатга тушиб қолган шахсларни ушбу рўйхатдан чиқариб юборишга қаратилган сиёсат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси билан амалга ошмоқда. Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва диний ишлар бўйича қўмита ушбу сиёсатнинг ўзгарганини тасдиқлашди. Аммо, рўйхатга киритилган шахсларнинг сони ҳақида бирон бир маълумот бермаган. Шу билан бирга, Ройтерз ахборот агентлиги Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг номини ошкор бўлишини истамаган аъзосига таяниб хабар қилишича, қора рўйхатга тушиб қолган 650 нафар шахснинг 570 нафари авф этилди ёки бўлмасам ушбу рўйхатдан чиқариб юборилди. Ушбу ахборот агентлиги мусулмонлар идорасининг мазкур аъзосига таяниб, рўйхатга тушиб қолганларнинг сонини минглаб кишилардан иборат эканлигини тахмин қилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича фаоллар кўп вақтлардан буён Ўзбекистонни демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятини танқид қилиб келишади.
Ўзбекистон расмийларининг айтишича, мамлакат экстремист ва террористлар сингари жиддий хавфсизлик таҳдидларига рўбарў турибди. Аммо, айрим доираларнинг фикрича Ўзбекистон президенти Ўзбекистоннинг тараққиёт ва ривожланишига доир лойиҳаларини амалда ижро этиш учун, чет элдан инвесторларни жалб этишга ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистоннинг олдинги раҳбарияти ёзилмаган қонунларга асосан, совет иттифоқи тарқалганидан кейин кимдаким қора рўйхатга киритилса ҳатто унга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаган бўлсада кўплаб чекловларга дучор бўлар эди. Масалан, доимо ўзининг яшаш жойини давлат расмийларига хабар бериш керак ёки бўлмасам ўз яшаш жойини ўзгартирадиган бўлса расмийлардан рухсат олиши талаб этилар эди. Ўзбекистонга янги президент этиб сайланган Шавкат Мирзиёев ўз вазифасига киришганидан кейин мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш ва қонунчиликни тубдан ўзгартиришга бел боғлади. Шу жумладан оммавий ахборот воситалари тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлишини талаб қилмоқда. Шунингдек, бундан бир қанча олдин Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Ўзбекистон президентидан, мамлакатда инсон ҳуқуқларига қарши бўлган тизимларни ислоҳ этиш учун саъй-ҳаракат қилишини сўраган. Бундан ташқари, жорий йилнинг январ ойида ҳам журналистларни ҳимоя қиладиган комитет ҳам Шавкат Мирзиёевдан оммавий ахборот воситаларига ва матбуотга қаратилган чекловларни барҳам берилишини сўраган эди. Ҳозирги пайтда, Ўбекистон президенти томонидан олиб борилаётган сиёсатлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатда матбуот ва оммавий ахборот воситалари соҳасида тубдан ўзгаришлар ва ислоҳотлар бўлаётгани яққол намоён бўлмоқда.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.