Латвияда Ўзбекистон савдо уйи фаолияти йўлга қўйилади
(last modified Wed, 30 Aug 2017 09:34:35 GMT )
август 30, 2017 14:34 Asia/Tashkent
  • Латвияда Ўзбекистон савдо уйи
    Латвияда Ўзбекистон савдо уйи

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Рига шаҳрида Ўзбекистон-Латвия бизнес форумида "Узтрейд" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 10 млн долларлик тўқимачилик, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қатор шартномаларни имзолади.

Sputnik мухбири Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда, икки давлат вакиллари Латвияда қўшма савдо уйини очишга келишиб олишганини маълум қилди. Савдо уйини ташкил этиш масалалари билан "Узтрейд" АЖ (Ўзбекистон) ва De Fonte Group (Латвия) компаниялари шуғулланади.

"Ўзбекистон корхоналари бугунги кунда Латвияга барра ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, электр техникалар, турли тўқимачилик маҳсулотлари, юқори самарали минерал ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, енгил ва юк автомобилларни самарали ва барқарор равишда етказиб бериш имкониятига эга",- деб таъкидлади вазирлик матбуот хизмати вакили.

Шунингдек, янги қўшма савдо уйни ташкил этиш натижасида Латвия ва Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларига Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорт ҳажми кўпаяди.

 

Ёрлиқ