Собиқ генерал Шуҳрат Ғуломов ӯз шериклари ҳақида кӯрсатма бера бошлади
август 30, 2017 19:29 Asia/Tashkent
Яқинда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари, генерал Шуҳрат Ғуломов ўз шериклари ҳақида кӯрсатма бера бошлади.
"Ӯзбекистон халқ харакати" сайтининг ёзишича, узоқ вақт ўз айбини тан олмаган ва МХХ раҳбариятидаги битта ҳам ҳамкасбини сотмаган Шуҳрат Ғуломов, айрим аудиоёзувларни эшитгач, гапиришга қарор қилди.
Таҳлилчиларнинг фикрича собиқ генерал томонидан номи тилга олинган кишилар орасида республика ҳуқуқ-тартибот органларининг айрим масъул шахслари номи ҳам бӯлиши мумкин.
Хуллас, Шуҳрат Ғуломовнинг жиноий иши занжирнинг биргина ҳалқаси, томоша ҳали олдинда, дейишяпти кузатувчилар.
Ёрлиқ