Путин, Назарбоев ва Эрдўған Мирзиёевни табриклади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22776
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман
(last modified 2018-08-22T17:51:55+00:00 )
август 31, 2017 10:11 Asia/Tashkent
  • Путин, Назарбоев ва Эрдўған Мирзиёевни табриклади
    Путин, Назарбоев ва Эрдўған Мирзиёевни табриклади

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлат раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.  Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хусусан, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мактубида шундай дейилади:

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Муҳтарам Шавкат Миромонович! 

Сизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. 

Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётда эришган муваффақиятлари барчага маълум. Ўзбекистон жаҳон миқёсида юксак нуфузга эга мамлакат сифатида халқаро муҳим масалаларни ҳал этишда алоҳида ўрин тутади. 

Давлатларимиз ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Ўзаро алоқаларнинг барча йўналишлари бўйича ҳамда Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги ишларни Сиз билан биргаликда давом эттиришга тайёр эканимни тасдиқламоқчиман. Ишончим комилки, бу Россия ва Ўзбекистон халқларининг манфаатларига тўла мос келади. 

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман. 

Ҳурмат билан, 

Владимир Путин,Россия Федерацияси Президенти”

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған

Бундан ташқари, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин

Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

Бельгияликлар Қироли Филипп

Арманистон Республикаси Президенти Серж Саргсян 

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон 

Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковинд 

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд 

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика 

Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям 

Италия Республикаси Президенти Сержио Маттарелла 

Польша Республикаси Президенти Анджей Дуда 

Қутловлар келиши давом этмоқда.