Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22805-Мирзиёев_Эрдўғон_билан_телефон_орқали_суҳбатлашди
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 02, 2017 10:12 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Эрдўғон
    Мирзиёев Эрдўғон

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Эрдўғон Туркия халқи ва ўз номидан Мирзиёевни ва кўп миллатли Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 26 йиллиги ва муборак Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклади, дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбари самимий табрик учун чуқур миннатдорлик билдириб, барча мусулмонларнинг муборак байрами муносабати билан Туркия раҳбари ва қардош турк халқига тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади.

 

Суҳбат давомида турли даражадаги алоқалар жадаллашгани, ўзаро ишончга асосланган амалий руҳдаги сиёсий мулоқот ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичда ривожланмоқда.

Бугунги кунда ўзаро савдо-сотиқ ҳажми барқарор ошиб бораётгани кузатилмоқда. Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида замонавий юқори технологияли корхоналар ташкил этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш устида амалий ишлар олиб борилмоқда.