Ўзбекистонда минглаб шахслар «диний оқимга аъзолар рўйхати»дан чиқарилган
(last modified Mon, 04 Sep 2017 06:35:05 GMT )
сентябр 04, 2017 11:35 Asia/Tashkent

Ўзбекистонда 16 минг нафар экстремистлар хавфсизликка доир рўйхатдан чиқариб юборилди

Ўзбекистонда диний-экстремистик оқимлар аъзоси сифатида рўйхатда турган 17 мингдан ортиқ кишининг 16 минги «рўйхат»дан чиқарилган. «Ўзбекистон 24» телеканали хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамидаги нутқида шу ҳақда маълум қилган.

«17 мингдан зиёд диний оқимга кирганлар рўйхатида турувчилардан 16 мингини яна бир марта улар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳаётларини билиб, бу рўйхатдан чиқардик. Бироқ уни чиқариб, ташлаб қўйиш - нотўғри. Энди уларни тарбия қилишимиз, жамиятимизга киритишимиз керак. 

Шу 16 мингдан 9,5 минг нафарига иш бердик, қолгани-чи? Қолгани қайси ҳовли ё қайси қўшнига боради?! Қаерда ўқийди? Қаерда ишлайди? Ким билан мулоқот қилади? Унинг ҳозирги муносабати ўзгардими ёки йўқми? Рўйхатдан чиқиб, қандай бўлди у? Ким унга жавоб беради? Ҳозир ҳаммасини орқасидан 10 нафардан одам ёзиб қўйилди, шу одамлар у билан 2-3 йил шуғулланиши керак. Яна шу бало кўчасига кирмаслигига ким кафолат беради? 

Улар билан ҳар куни шуғулланиш керак. Мана ҳарбий хизматдаги ёшларимиз билан учрашсин, ватанпарварликни ўргатайлик унга. Бу саволлар бўш. Мана шундай бўшлиқ бўлмаслиги учун сизлар менга таклиф беришингиз керак. Бу жуда нозик масала», деган давлат раҳбари. 

Экстремизм Ўзбекистонда жиддий масалалардан бирига айланган деб айтиш мумкин.

Бу мамлакатнинг айрим фуқаролари  Афғонистон ҳудудларида Толибон гуруҳига қўшилган бўлса, айрим ёшлари Сурияда террорчи гуруҳлар сафида урушмоқда.

Ушбу номаълум шахслар Ўзбекистондаги диний  оқимлар аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон хавфсизлиги  учун жиддий муаммо ҳисобланади.

Ўзбекистон президентини  ушбу муаммоларни ҳал этиш учун янги йўл ва ҳатти -ҳаракат пайида бўлгани назарга ташланмоқда. Зеро таҳлилчилар Ислом Каримов давлатининг экстремистларга  қарши кураш учун зўравонлик ва қаттиққўллик сиёсатлари яхши натижа бермаганлигини таъкидлашмоқда.

 Ўзбекистон давлати ё худди президенти экстремистларга босим ўтказиш ва ё уларга ҳужум қилишдан сўз очмайди,  балки  улар ва жомеа ўртасидаги алоқаларни яхши тарзда йўлга қўйиб бундай шахсларни экстремистик ақидалардан қайтариш, уларни оддий ва муътадил ҳаёт кечириши учун замин яратишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон давлати  яхши ижтимоий шароитнинг мавжуд бўлмагани  бундай шахслар ва нотўғри ақидаларни  мамлакатда пайдо бўлиши ва натижада  террор  ва экстремистик гуруҳларга қўшилишига олиб келишини яхши англаб етган.

International Crisis Group"-Халқаро бўҳрон гуруҳи 2015 чи йили тарқатган ҳисоботида  нотинч мамлакатлар ва минтақаларда урушаётган ўзбек миллатига мансуб террористларга ишора қилиб қуйидагича ёзганди:

 ушбу экстремистлардан аксарияти ўз ватанига қайтиб келганида  Марказий Осиё хавфсизлиги ва тинчлиги учун жиддий хавф- хатарларни вужудга келтирадилар.

Шу сабабдан  Ўзбекистон нафақат бундай шахсларни чиқиб кетишига монеалик қилади, балки  уларни жиддий назорат қилиш учун лозим чора- тадбирларни кўриб чиқмоқда.

 Бундай шахслар ўз жомеасидан четлаштирилганлигини сезиб қолганида террорчи гуруҳлар ва экстремистик оқимларга қўшилишади. Ўзбекистон давлати ҳам ушбу вазиятни яхши тушунади ва  халқнинг турмуш даражаси ва фаровонлигини яхшилаш  пайидадир.

Ёрлиқ