Ўзбекистон миллий терма жамоа бош мураббийси Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22977-Ўзбекистон_миллий_терма_жамоа_бош_мураббийси_Самвел_Бабаян_истеъфога_чиқарилди
Жаҳон чемпионатига чиқишни уддалай олмагани учун, дейилган расмий хабарда.
(last modified 2018-08-22T17:52:01+00:00 )
сентябр 07, 2017 13:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон миллий терма жамоа бош мураббийси Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди
    Ўзбекистон миллий терма жамоа бош мураббийси Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди

Жаҳон чемпионатига чиқишни уддалай олмагани учун, дейилган расмий хабарда.

ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганини маълум қилди.

“Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади”, — дейилган ЎФФ расмий хабарида.

Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тақдири ҳам номаълум бўлиб қолмоқда. "Миллий терма жамоаннинг кейинги тақдири ҳақидаги янги маълумот навбатдаги баёнот орқали оммага эълон қилинади", — дейилган хабарнинг давомида.

Шу билан бир вақтда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси миллий жамоани тўхтовсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган, доимий равишда далда бериб турган — миллий терма жамоа мухлисларига чексиз миннатдорчилик изҳор қилган.