Импорт маҳсулотларга бож бекор қилиниб, акциз солиқлари камайтирилмоқда
(last modified Fri, 08 Sep 2017 04:40:51 GMT )
сентябр 08, 2017 09:40 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишнинг навбатдаги чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор матнига кўра, Импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, миллий ишлаб чиқарувчиларни хориждан киритилаётган хомашё ва материаллар билан таъминлашда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг истеъмол талабини қаноатлантириш мақсадида 2017 йилнинг 10 сентябридан бошлаб:

Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ, маҳсулотларнинг айрим турларига нисбатан импорт божхона божлари ставкаси;

Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган акциз солиғи остидаги маҳсулотларнинг акциз солиқлари ўрнатилмоқда.

2017 йил 10 сентябрдан бошлаб, 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси  Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

Қарор ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Тоҳирий зиммасига юклатилган.

Қайд этиб ўтиш жоизки, Президент қарорига кўра, республикага олиб кирилаётган кўплаб маҳсулотларга бож ставкалари бекор қилинган ва айримларининг акциз солиқлари ставкалари камайтирилган.

Ёрлиқ