Ўзбекистон президенти Қирғизистонга ташрифини якунлади
Ўзбекистон президенти Қирғизистонга уюштирган иккикунлик сафарида бу мамлакат президенти ва бошқа юқори лавозимдаги масъуллари билан учрашиб мулоқот қилганидан кейин Ўзбекистонга қайтиб келди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига ташрифини якунлади. Ўзбекистон президентининг Бишкекка ташрифи 5 сентябрь куни бошланган эди. Ташрифнинг биринчи кунида Шавкат Мирзиёев қўшни давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан 5 сентябрь куни давлат ташрифи билан Бишкекка келди.
Кун.ўз сайтига кўра, икки давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.
Музокараларда ўзаро ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ва давлат масъуллари ўртасидаги келишувлар шунингдек икки мамлакатнинг келаси ҳамкорликлароидан қатъий назар, Мирзиёевни Қирғизистонга уюштирган сафари кўп сиёсий доиралар эътиборини ўзига тормоқда.
Зеро Тошкент ва Бишкек даввлатлари ўзаро муноспбатларини янада ошириш ва чуқурлаштириш учун биргаликда саъй -ҳаракат қилишмоқда.
Шу сабадан Ўзбекистон президенти Мирзиёев қирғизистонлик касбдоши билан учрашганида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликларини барча соҳаларда янада кенгайтиришни таъкидлади. У ўз сўзларида айрим мамлакатлар ва уччинчи гуруҳларни икки давлат алоқаларига рахна солишга уринаётганлигига ҳам ишора қилган.
Шавкат Мирзиёев аниқ бир мамлакат номини тилга олмаган бўлсада аммо айрим минтақа миқёсидаги сиёсий ўйинчиларни мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашдан хурсанд бўлиши ва бошқа айрим халқаро ўйинчиларини ўз манфаатлари ва мақсадлари йўлига зарар деб баҳолаши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.
Аммо минтақавий ва халқаро миқёсидаги сиёсий ўйинчиларнинг истак- хоҳишларидан қатъий назар, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашда энг аввало бу икки мамлакат давлат масъуллари асосан президентлари муҳим рол ўйнаб келишмоқда.
Зеро ушбу икки мамлакат ўртасида ҳозиргача кўп муаммолар хусусан сиёсий, иқтисодий , чегара ва ижтимоий ихтилофлар ҳал этилмаган ҳолда қолмоқда.
Шундай бир вазият амалий равишда икки республика ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликларини янада кучайтириш ўзанини яратиш шароитини муҳайё этиб берган.
Айрим сиёсий доиралар Мирзиёевни Бишкекка қилган сафарини шўролар иттифоқини парчаланганидан кейин Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари алоқаларидаги нозик бир нуқта деб баҳолашмоқда.
Шу билан бирга Тошкент ва Бишкек давлатларининг ўзаро ҳамкорликларини кучайтиришга ҳаракат қилишларидан асосий мақсадлари хавфсизлик масаласи эканлиги назарга ташланмоқда.
Аммо Алмазбек Атамбоевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонга октябрь ойида келишни режалаштирмоқда.
Шавкат Мирзиёев ҳамкасбига ташриф билан келишни таклиф қилган. Томонлар чегара бўйича якуний битимни имзолаши мумкин. Бу ҳақда икки президентнинг кенгайтирилган таркибидаги музокаралари чоғида маълум бўлди.
Ташрифнинг иккинчи кунида эса Шавкат Мирзиёев Қирғизистон сиёсий партиялари раҳбарлари билан учрашди, ўзи учун ажратилган қароргоҳда Қирғизистон Республикаси Жогоргу Кенешининг раиси Чинибай Турсунбековни ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаковни қабул қилди.
Мирзиёев сафаридан кейин, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара ўтказув пунктининг очилган. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар қилди. Хабарда айтилишича, очилиш маросимида чегараганинг ҳар икки томонига бир неча минг киши йиғилган.
Чегара ўтказув пунктининг очилиш маросимида икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари, Ўш ва Андижон вилоятлари раҳбарлари қатнашган. Расмий қисмдан сўнг Қирғизистон ва ўзбекистон делегациялари чегаранинг ўзбек қисмига ўтишган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илк бор Қирғизистонда давлат ташрифи билан келди. Бундан ташқари, бу сўнгги 17 йил ичида Бишкекка қўшни давлат раҳбарининг илк ташрифи бўлди. Чегаралар бўйича келишувлар ва сиёсий мулоқот ўрнатиш масалаларидан ташқари, томонлар ҳамкорликнинг иқтисодий таркибий қисми ҳақида ҳам кўп гаплашишди, деб ёзади 24.kg.
Марказий Осиёни инфраструктуравий ривожлантириш бўйича эксперт, Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфраструктура вазири собиқ ўринбосари Кубат Раҳимовнинг ишонч билдиришича, Ўзбекистон президентининг ташрифидан кейинги реал хулосаларга 2018 йилнинг баҳорида келиш мумкин.