Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
сентябр 09, 2017 19:19 Asia/Tashkent
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9 сентябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Аввал хабар қилинганидек, давлат раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.
Президент ташриф доирасида Остона шаҳрида "EXPO – 2017" халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.