Мирзиёев Мексика президентига ҳамдардлик билдирди
(last modified Tue, 12 Sep 2017 05:23:00 GMT )
сентябр 12, 2017 10:23 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Мексика президентига ҳамдардлик билдирди
    Мирзиёев Мексика президентига ҳамдардлик билдирди

Мазкур мактубда “Мексика жанубидаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди” дейилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мексика Қўшма Штатлари Президенти Энрике Пенья Нетога мактуб йўллади. 

Мазкур мактубда “Мексика жанубидаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди” дейилган.

Давлат раҳбари бутун Мексика халқига, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради, шунингдек, барча жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайишни тилади.

Аввалроқ Мексикада юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 95 кишига етгани хабар қилинганди.