Ўзбекистон элчиси Хитой президенти Си Цзиньпинга ишонч ёрлиқларини топширди.
(last modified Sat, 16 Sep 2017 05:30:22 GMT )
сентябр 16, 2017 10:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон элчиси
    Ўзбекистон элчиси

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов ушбу мамлакат раиси Си Цзиньпинга ишонч ёрлиқларини топширди

Кун.ўз сайтига кўра, ХХР раиси Ўзбекистон билан ҳартомонлама стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга Пекинда муҳим аҳамият берилишини алоҳида қайд этди. Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва ХХРнинг ҳамкорлиги Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан май ойида Пекинда, июнь ойида Остонда бўлиб ўтган музокаралари ва учрашувларини ёдга олар экан, ХХР раиси олий даражада бўлиб ўтган мулоқот барча муҳокама қилинган мавзуларда позицияларнинг умумийлиги ва мос келишини намойиш этиб берганини таъкидлади. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамжиҳатликни янада фаоллаштириш зарурияти борасида муштарак фикрда бўлишди.

Ёрлиқ