Нурсултон Назарбоевни Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди
(last modified Sat, 16 Sep 2017 07:34:05 GMT )
сентябр 16, 2017 12:34 Asia/Tashkent
  • Тошкент халқаро аэропорти
    Тошкент халқаро аэропорти

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан Тошкентга учиб келди, деб хабар берди ЎзА.

Кун.ўз сайтига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунлари бўйича икки мамлакат президентларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали дўстона муносабатларни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланади.

Ёрлиқ