Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23383-Шавкат_Мирзиёев_Нурсултон_Назарбоевни_Эл_юрт_ҳурмати_ордени_билан_тақдирлади
Нурсултон Назарбоев ушбу мукофот ва ҳурмат-эътибор учун Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди.
(last modified 2018-08-22T17:52:07+00:00 )
сентябр 17, 2017 09:59 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади
    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади

Нурсултон Назарбоев ушбу мукофот ва ҳурмат-эътибор учун Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевни икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда «Казинформ» агентлигига таяниб, «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда. 

Шавкат Мирзиёев 15 сентябрда икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Қозоғистон Президентини «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

Ўзбекистон раҳбари ушбу юксак мукофотни тантанали равишда топширди. Нурсултон Назарбоев ушбу мукофот ва ҳурмат-эътибор учун Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди.