Покистон Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Ўзбекистонга келди
(last modified Tue, 19 Sep 2017 14:15:32 GMT )
сентябр 19, 2017 19:15 Asia/Tashkent
  • Покистон
    Покистон

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонга Покистон Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Расмий ташриф доирасида генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан қабул қилинди, шунингдек, мамлакат мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашув ўтказди.

Музокараларда минтақавий хавфсизликнинг ҳозирги ҳолати ва икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда "Подробно.уз" ЎзАга таяниб.

Покистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига ташриф буюрди ва институт фаолияти билан танишди.