Ўзбекистон президенти Марказий Осиёнинг энг оғриқли муаммосига ишора қилди
-
Ўзбекистон президенти
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги энг оғриқли ва азалий муаммолардан бири, яъни Орол ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига тўхталиб ўтди.
Кун.ўз сайтига кўра, Марказий Осиё мамлакатларининг ҳар томонлама манфаатларини ҳисобга олмай туриб сув ресурс муаммоларини ҳал этишнинг муқобил ечими йўқ. Ўзбекистон превентив дипломатия бўйича БМТ Минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзасида сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
Эътиборингизни замонавий даврнинг азалий ва оғриқли экологик муаммоларидан бири - Орол фожиасига қаратмоқчиман. Биз жорий йил БМТ томонидан таклиф этилган дастур бўйича Оролбўйи аҳолисига тўлиқ ёрдам бериш ва ижтимоий ҳимоя қилишни бошлаймиз”, – дейди президент.