Британия ТИВ Доимий котиби Ўзбекистонга келади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23673-Британия_ТИВ_Доимий_котиби_Ўзбекистонга_келади
24 сентябрь куни Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлиги Доимий котиби Саймон Макдональд Ўзбекистонга ташриф буюради.
(last modified 2018-08-22T17:52:12+00:00 )
сентябр 23, 2017 13:07 Asia/Tashkent
  • Британия ТИВ Доимий котиби
    Британия ТИВ Доимий котиби

24 сентябрь куни Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлиги Доимий котиби Саймон Макдональд Ўзбекистонга ташриф буюради.

Кун.ўз сайтига кўра,  ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказда Ўзбекистон-Буюк Британия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан учрашув ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.

С.Макдональд Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишади.