Олий Мажлисда янги давлат геодезик йўлдошли тармоғини яратиш масаласи кўриб чиқилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i2374-Олий_Мажлисда_янги_давлат_геодезик_йўлдошли_тармоғини_яратиш_масаласи_кўриб_чиқилди
Олий Мажлисда янги давлат геодезик йўлдошли тармоғини яратиш масаласи кўриб чиқилди
(last modified 2018-08-22T17:47:14+00:00 )
август 14, 2016 12:14 Asia/Tashkent
  • Олий Мажлисда янги давлат геодезик йўлдошли тармоғини яратиш масаласи кўриб чиқилди

Олий Мажлисда янги давлат геодезик йўлдошли тармоғини яратиш масаласи кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида «Геодезия ва картография тўғрисида»ги қонуннинг ижроси юзасидан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ахбороти эшитилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Эшитувда Ўзбекистоннинг умумжаҳон геодезия тармоғига кириш имкониятини яратадиган, миллий манфаатлардан келиб чиқадиган янги давлат геодезик йўлдошли тармоғини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, амалдаги қонуннинг айрим нормалари геодезия ва картографияга оид фаолиятни ташкил этиш, бошқариш ва ривожлантиришнинг замонавий талабларидан орқада қолаётганлиги, уни такомиллаштириш зарурлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Эшитув якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.