Ҳиндистон Ўзбекистондан уран сотиб олиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда
Ҳиндистонга уран мамлакатдаги атом электр станциялари тўхтовсиз ишлаши учун керак. Бугунги кунда Ҳиндистон Россия, Қозоғистон, Канада ва Австралиядан уран сотиб олмоқда.
Айни дамда Ўзбекистон билан ҳам ушбу мавзуда музокаралар бошлаган. Ушбу мақсадда Ўзбекистон расмий делегацияси ўтган ойда Ҳиндистонга ташриф буюрган эди. Ҳиндистон ТИВ вакили хабарига кўра, Ҳиндистон ва Ўзбекистон орасида уран мавзусидаги дастлабки музокаралар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан Остонадаги ШҲТ саммитидаги учрашувидан сўнг бошланган.
“Биз олдин Ўзбекистондан уран импорт қилмоқчи бўлганимизда, улар уранни Ҳиндистон портига еткизиб беришдан бош тортган эди, лекин ҳозир улар бунга рози ва ушбу мавзуда музокаралар олиб борилмоқда”, — деди Ҳиндистон ТИВ вакили.