сентябр 26, 2017 19:42 Asia/Tashkent
  • Корея Миллий Ассамблеяси Спикери
    Корея Миллий Ассамблеяси Спикери

Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюнни қабул қилди

Кун. ўз сайтига кўра, давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, икки давлат парламентлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, анъанавий яқин ва кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. 

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан бири экани алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасида турли даражадаги алоқалар ҳам ўзаро, ҳам халқаро ташкилотлар доирасида фаол ривожланмоқда. Ўзбекистонда саноатни диверсификация қилиш ва инфратузилмани модернизациялаш бўйича устувор дастурларни амалга оширишда Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва банклари билан самарали ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Бугунги кунда иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган қўшма инвестиция лойиҳалари қиймати 7 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда. 

Фан-техника ва маданий-гуманитар, тиббиёт ва таълим, сайёҳлик соҳаларида ўзаро муносабатлар кенгайиб бормоқда. Учрашувда икки мамлакат парламентлари ва уларнинг алоҳида қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, парламентларда фаолият юритаётган дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда ўзаро ташриф ва қўшма тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди. 

Ёрлиқ