Ўзбекистон ва Британия ўзаро муносабатларни ривожлантирмодқа
(last modified Tue, 26 Sep 2017 15:25:26 GMT )
сентябр 26, 2017 20:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Британия
    Ўзбекистон ва Британия

26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатда амалий ташрифини якунлаётган Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлиги доимий котиби Саймон Макдональд билан учрашув бўлиб ўтди

Кун.ўз сайтига кўра, Музокаралар чоғида Ўзбекистон- Британия муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор берган ҳолда кўриб чиқилди.

Британия томони Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқининг асосий қисмлари билан таништирилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатларимиз ўртасидаги барча ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очиб бераётганлиги таъкидланди.